Россия премьер-лигасининг 10-турида Остон Ўруновнинг собиқ жамоаси “Уфа” ўз майдонида дебютант “Ротор” билан куч синашди.
Биз учун аҳамиятлиси, шу куни “Ротор”га Ўзбекистон миллий терма жамоасининг энг яхши тўпурари бўлган Максим Шацких устозлик қилди. Волгоградликлар бош мураббийи Александр Хацкевичнинг саломатлигида муаммо борлиги туфайли жамоани бошқариш катта мураббий Максим Шацких чекига тушди.
Таъкидлаш жоизки, ҳар икки жамоанинг жорий мавсумдаги ўйини ҳеч кимни қониқтирмаяпти. “Уфа” ёзги трансферлар вақтида етакчи ўйинчиларини сотиб юборди ва уларнинг ўрнига муносиб ўринбосарлар топа олмади. “Ротор”га эса премьер-лига тажрибаси етишмаётган эди. Яқинда волгоградликлар таркибида коронавирус тарқалди ва бу жамоани етарлича кучсизлантирди. Ҳатто иккита учрашувда “Ротор”га техник мағлубият ёзилди.
Аутсайдерларнинг Уфа шаҳридаги учрашуви тенг курашлар остида ўтди. Ҳар икки жамоа ҳам яратилган имкониятлардан фойдалана олмади. Натижа ўйин голсиз дуранг билан якунланди. Максим Шацкихнинг тактик схемаларини аниқ бажарган "Ротор" футболчилари ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди ва бир очкога эга чиқди.
- Бошимизга тушган вазият туфайли кўп йигитлар оптимал формада эмас. Биз “Уфа”га қарши ўйинда очко олишга лойиқ ўйин кўрсатдик ва бизнинг вазиятимиздан келиб чиқиб баҳоласак, шу бир очко ҳам биз учун қимматли, - деди Максим Шацких.
Айни пайтда “Уфа” олти очко билан 15-ўринни эгаллаб турган бўлса, ҳали бирорта ғалаба қозона олмаган “Ротор” уч очко билан сўнгги поғонани банд этган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас