09:19 / 04.10.2020
2 192

«Пахтакор»га 2 та гол урган «Персеполис» тўпурари 6 ойга дисквалификация қилинди

«Пахтакор»га 2 та гол урган «Персеполис» тўпурари 6 ойга дисквалификация қилинди
Фото: Twitter
Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) «Персеполис» ҳужумчиси Иса Алкасирни олти ой муддатга футболга оид ҳар қандай фаолиятдан четлатди.
Гап шундаки, футболчининг Осиё Чемпионлар Лигаси чорак финал баҳси доирасида «Пахтакор»га қарши кечган баҳсда (2:0) голни нишонлаш вақтидаги ҳаракати ирқий камситиш дея баҳоланган. Иса гол нишонлаш вақтида қўллари ёрдамида атайин кўзини қисиқ қилиб кўрсатганди.

Фото: Twitter
ОФК баёнотида келтирилишича Алкасир бу орқали тартиб интизом кодексининг 58.1 бандини бузган. Ташкилот олти ойлик дисквалификациядан ташқари футболчига 10 минг АҚШ доллари миқдорида жарима ҳам белгилаган.

Қизиғи шундаки, ўйин 30 сентябрь куни ўтказилган бўлса-да ОФКнинг мазкур қарорни «Персеполис»нинг «Ан-Насср»га қарши кечадиган ярим финал ўйинига уч соат вақт қолганида эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, айнан шу футболчи «Пахтакор»га қарши ўйин олдидан бўлиб ўтган «Ас-Садд»га қарши баҳсда қизил карточка олганди. Бироқ ОФК унинг четлатилишини бекор қилган ва тошкентликларга қарши ўйинда иштирок этишига рухсат берганди. Футболчи «шерлар» дарвозасига урилган икки голга ҳам ўзи муаллиф бўлганди.

Эрон матбуотида айтилишича, голнинг бу тариқа нишонланиши Иса Алкасир учун одатий ҳолга айланган. У мазкур ҳаракат орқали голларини марҳум жиянига бағишлаши айтилган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Пахтакор»га 2 та гол урган «Персеполис» тўпурари 6 ойга дисквалификация қилинди