date
views 6 259

Элдор Шомуродовнинг «Женоа»даги маоши маълум бўлди

Элдор Шомуродовнинг «Женоа»даги маоши маълум бўлди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Италиянинг «Женоа» клубига ўтганидан хабарингиз бор. Италия А Сериясида иштирок этаётган клуб Элдорни Россиянинг «Ростов» жамоасидан сотиб олганини бугун расман эълон қилди.

Маълум бўлишича, италияликлар Элдор Шомуродов учун «Ростов»га 7,5 миллион евро тўлаган. Келишувда 1,5 миллион евро миқдорида бонус ҳам белгиланган.

Шунингдек, ҳамюртимизнинг «Женоа»даги маоши миқдори ҳам маълум бўлди. Унинг йиллик маоши 1 миллион еврони ташкил этади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Элдор Шомуродовнинг «Женоа»даги маоши маълум бўлди