Россия премьер-лигасининг энг кучли ҳужумчиларидан ҳисобланган ҳамюртимиз Элдор Шомуродовнинг Италия чемпионатига кўчиб ўтгани ҳамон мухлису мутахассислар орасида кенг муҳокама қилинмоқда.
Айниқса, “Ростов” жамоасининг айрим ашаддий мухлислари клуб раҳбарияти асосий ҳужумчи Элдор Шомуродовни “Женоа”га трансфер қилинганидан норози бўлмоқда. Хусусан, С.Михайленко деган ростовлик фуқароо, мухлислар номидан Россиянинг энг машҳур “Аргументы и факты” нашрига мурожаат қилиб, бу трансфер бўйича изоҳ сўраган.
“Нега “Ростов” Элдор Шомуродовни трансфер қилди, жамоамиз яхши ўйнай олмаётган бир пайтда етакчи футболчини қўйиб юбориш ғалати эмасми?”, - деган саволни ўртага қўйди.
“АиФ” раҳбарияти клуб билан боғланиб, бу саволга қуйидагича жавоб берди:
“Ҳақиқатан “Ростов” футбол клуби Генуянинг “Женоа” жамоаси таклифини қабул қилиб, 25 ёшли ҳужумчи Элдор Шомуродов Италияга қўйиб юборди. Трансфер суммаси бонуслар билан 9 миллион еврони ташкил қилди. Ростовликлар ҳужумчининг кейинги трансферидан яна 15 фоиз улуш олади.
Шомуродовнинг трансферини амалга оширишда молиявий манфаатдан ташқари, ҳужумчининг мақсади ҳам муҳим аҳамият касб этди. Элдорнинг ўзи бир неча маротаба Европанинг кучли чемпионатларига ўтиш истагини билдирган эди. “Женоа” эса, Италиянинг энг қадимги ва номдор клубларидан бири”.
Элдор Шомуродов “Женоа” билан тўрт йиллик шартнома имзолади. Унинг йиллик маоши 1 миллион евро бўлиши айтилмоқда. Ўзбекистонлик ҳужумчи А Серия жамоасида ҳали ҳеч ким олмаган 61-рақамда тўп тепадиган бўлди.
Шомуродов янги жамоасида 3 октябрь куни дебют қилиши кутилган эди. Лекин “Торино”га қарши ўйин олдидан жамоа асосий таркиб ўйинчилари орасида коронавирус тарқалгани учун бу учрашув 4 ноябрга кўчирилди. “Женоа”нинг 17 нафар футболчисида инфекция аниқланди ва барча машғулотлар ҳам қолдирилди.
Вазиятдан унумли фойдаланиш мақсадида Элдор Шомуродов Тошкентга келиб, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг йиғинига қўшилди. Эрон терма жамоасига қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувида ҳужумчимиз меҳмонлар дарвозасини ишғол қилди. Бу Элдор учун мамлакатимиз бош жамоаси таркибидаги 44-учрашувдаги 21-гол сифатида қайд этилди.
Элдор Шомуродов 12 октябрь куни Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси билан сафарда бўладиган ўртоқлик ўйинида иштирок эта олмайди. У Италияга жўнаб кетади ва эътиборини "Женоа" билан тайёргарликка қаратади. Биз эса, Шомуродов тўпурарлик маҳоратини олис Италияда ҳам давом эттиришига ишонамиз. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас