00:13 / 10.10.2020
2 737

Канчельскис Россия жамоаларидан бирини қабул қилиб олишга тайёр

Канчельскис Россия жамоаларидан бирини қабул қилиб олишга тайёр
Россия оммавий ахборот воситалари таниқли мутахассис Андрей Канчельскис “Навбаҳор” билан шартномани бекор қилгани ва айни пайтда Миллий футбол лигаси жамоаларида ишлаш вариантини ўрганиб чиқаётгани ҳақида ёзмоқда.

Шартноманинг бекор қилинишига сабаб сифатида маош бўйича юзага келган қарздорлик кўрсатилмоқда. Бироқ “Навбаҳор” кейинги пайтда ғалабасиз серия тўрига илиниб қолгани ҳам россиялик мутахассис билан шартномани бекор қилинишига сабаб бўлиши мумкин.

Matchtv.ru сайтининг хабар беришича, Канчельскис айни пайтда турли вариантларни кўриб чиқмоқда. Хусусан, Тольяттининг “Акрон” жамоасига тажрибали мураббийни ишга олишни тавсия қилишган. Чунки куни кеча бу жамоа бош мураббийи Дмитрий Емельянов лавозимини топширган эди.

Канчельскис билан бирга ҳужумчи Павел Голишев ҳам “Навбаҳор”ни тарк этгани айтилмоқда. Бу футболчи Россияда “Спартак”, “Москва”, “Краснодар”, “Тосно”, “Томь»” ва “Нижний Новгород” каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган.

Бироқ, бу мавзу бўйича “Навбаҳор” расмий сайтида ҳозирча хабар чиқмади.

Аввалроқ эса, “Навбаҳор” клубининг стратегияси ўзгартирилиб, асосий эътибор маҳаллий ёшларга қаратилиши ҳақида маълумот берилган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Канчельскис Россия жамоаларидан бирини қабул қилиб олишга тайёр