21:30 / 12.10.2020
2 820

Сергеевнинг дубли термамизга БАА устидан ғалаба келтирди

Сергеевнинг дубли термамизга БАА устидан ғалаба келтирди
Халқаро ўртоқлик учрашувлари доирасидаги Ўзбекистоннинг иккинчи учрашуви Дубайда мезбон жамоа - БААга қарши кечди. Унда вакилларимиз 2:1 ҳисобидаги ғалабага эришди.

Учрашувда жамоамиз томонидан киритилган иккала голга ҳам Игорь Сергеев муаллифлик қилди. Баҳс якунланиши арафасида амирлик футболчилари пенальтидан ҳисобни қисқартирди.

Ўртоқлик учрашуви
БАА - Ўзбекистон 1:2
Гол:
Себастьян Тальябуэ 90 - Игорь Сергеев 48', 86

Ўзбекистон: Абдувоҳид Неъматов, Ислом Қобилов, Игорь Голбан, ИброҳимҲалил Юлдашев, Мурод Холмуҳаммедов (Фарруҳ Сайфиев, 73), Одил Ҳамробеков, Азиз Ғаниев, Отабек Шукуров (Акмал Мозговой, 90), Азизбек Турғунбоев (Достонбек Ҳамдамов, 53), Ҳожимат Эркинов (Жалолиддин Машарипов, 61), Игорь Сергеев (Шаҳзодбек Убайдуллаев, 87).

БАА: Холид Исса, Фарис Жума (Исмоил Аҳмад, 75), Муҳаммад Марзуқ, Абдулазиз Ҳайкал, Юссуф Жобир (Салим Рашид, 58), Ҳамис Исмоил, Аҳмад Барман (Муҳаммад ал-Аттас, 58), Иброҳим Ҳалил (Холид Бавазир, 24), Халфан Муборак (Ғариб Абдуллоҳ, 67), Себастьян Тальябуэ, Фабио де Лима (Ҳамдам, 81)

Огоҳлантириш: Мурод Холмуҳаммедов (31), Ҳамис Исмоил (80), ИброҳимҲалил Юлдашев (90).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сергеевнинг дубли термамизга БАА устидан ғалаба келтирди