Фото: Getty Images
«Ювентус» ва Португалия миллий жамоаси голеадори Криштиану Роналду коронавирус юқтириб олди, дея хабар бермоқда A Bola.
Манбанинг ёзишича, Португалия миллий жамоаси ихтиёрида бўлган Роналдунинг тест натижалари мусбат чиққан бўлса-да, у коронавирусни аломатларсиз ўтказмоқда. Футболчининг соғлиғида муаммолар йўқ. Шунга қарамай, Роналду Португалия миллий жамоасининг 14 октябрь кунги Швецияга қарши ўйинини ўтказиб юборади.
Маълумот учун, 35 ёшли ҳужумчи 5 октябрь куни «Ювентус»дан Португалия миллий жамоаси ихтиёрига келиб қўшилганди. Роналду Турин клубида жорий қилинган карантин чораларидан норози бўлганди.
La Gazzetta dello Sport’нинг ёзишича, клубнинг икки ишчисида коронавирус аниқлангач, раҳбарият қарори билан жамоа футболчилари клуб қароргоҳи яқинидаги меҳмонхонада ўзини яккалаш тартибида алоҳида сақланган. Бу орада футболчилар икки марта тест топширган ва ҳеч кимда касаллик аломатлари аниқланмаган.
Орадан бир неча кун ўтиб футболчилар жорий қилинган эҳтиёт чораларига кўра учинчи марта ҳам текширишдан ўтишлари лозим бўлган. Аммо клуб футболчилари орасидан биринчи бўлиб Криштиану Роналду миллий жамоа ўйинига ўз вақтида етиб бориш учун ўзини яккалаш тартибини бузган ва учинчи текширувни кутмай, клуб ихтиёрини тарк этганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас