Италия А сериясининг 4-тури 19 октябрь кунги "Верона" - "Женоа" учрашуви билан якунига етади. "Женоа" сафида Маттиа Перин, Миха Зайц, Иван Радованович, Марко Пьяца, Лука Пеллегрини, Давиде Бираски, Филиппо Мелегони, Валон Бехрами, Лассе Шоне ва Федерико Маркетти каби футболчилар коронавирусдан тузалишди. Перин ва Зайц "Верона"га қарши баҳсни асосий таркибда бошлашлари кутилмоқда.
Бундан ташқари Football-italia.net нашри тахминига кўра, "Женоа"нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳам шу ўйинда дебют қилади. Нашр тахминий таркибида "Женоа" тактик схемаси 3-5-2 сифатида кўрсатилган. Шомуродовга тажрибали македониялик Горан Пандев тандем бўлиши кутилмоқда.
"Верона" - "Женоа"
Тахминий таркиблар:
"Верона" (3-4-2-1): Марко Сильвестри; Маттео Ловато, Алан Эмпереур, Федерико Чекерини; Марко Фараони, Адриен Тамез, Иван Илич, Дарко Лазович; Маттиа Закканьи, Эдди Сальседо; Самуэль Ди Кармине.
Жароҳатланганлар: Андреа Данци, Антонин Барак, Мерт Четин, Марко Бенасси, Павел Давидович, Корай Гюнтер.
"Женоа" (3-5-2): Маттиа Перин, Эдуардо Гольданига, Кристиан Сапата, Андреа Масьелло; Паоло Гильоне, Миха Зайц, Милан Бадель, Николо Ровелла, Леннарт Чиборра; Элдор Шомуродов, Горан Пандев.
Жароҳатланганлар: Маттиа Дестро, Лукас Лерагер, Давиде Заппакоста, Дариан Марлес, Доменико Кришито, Франческо Кассата.
Эслатиб ўтамиз, "Верона" - "Женоа" учрашуви 19 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас