10:00 / 20.10.2020
1 463

Месси январда янги жамоага ўтиши кутиляпти

Месси январда янги жамоага ўтиши кутиляпти
“Манчестер Сити” қишки трансферлар вақтида “Барселона”дан Лионель Мессини олиб келишга қарор қилди. Бош мураббий Хосеп Гвардиола ҳам собиқ шогирдини интизорлик билан кутмоқда.

Манчестерликлар аргентиналик ҳужумчининг шартномаси якунланишига ярим йил қолганини инобатга олиб, каталонияликларга 15 миллион фунт миқдорида маблағ таклиф қилишни режалаштирган.

Агар “Барса” раҳбарияти бу суммага кўнмаса, Месси ёзда эркин агент сифатида клубдан текинга кетиб қолади. Мессининг ўзи Каталония клуби билан шартномани узайтиришдан бош тортди ва клубдан кетмоқчи бўляпти.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)