
"Барселона" клуби ҳимоячиси Жерар Пике жамоадоши Лионель Мессининг клубдаги обрўси бош мураббий Луис Энрикеникидан баланд экани ҳақидаги хабарларни рад этди.
"Луис Энрике "Барселона"да хўжайин. Айнан у жамоани бошқаради ва ҳаммадан кўп буйруқ беради. Албатта, Мессининг жамоадаги ўрни жуда катта, аммо жамоани Энрике бошқаради. Месси ҳамда Луис Энрике ўртасида тортишув бўлган бўлса ҳам, бу ортда қолди. Бу масалага яна қайтиш шарт эмас", - дейди Пике.
Манба: www.stadion.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар