Фото: Getty Images
Италия А Серияси 5-тури доирасидаги эътиборли учрашувлардан бири «Женоа» ва «Интер» ўртасида кечди.
Генуяда ўтган учрашувда Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошламади. Биринчи бўлим тенгкурашлар остида ўтган бўлса, иккинчи бўлимнинг 64-дақиқасида миланликлар голеадори Ромелу Лукаку ҳисобни очди – 0:1.
Лукакунинг голидан бир дақиқа ўтиб, «Женоа» бош мураббийи 65-дақиқада Пьяца ўрнига Элдор Шомуродовни майдонга туширди.
Шунга қарамай, майдонда устунлик қилган Антонио Конте жамоаси 79-дақиқада Д`Амброзионинг голи эвазига фарқни иккитага оширди – 0:2.
Ушбу ғалабадан кейин «Интер» 10 очко билан 3-ўринга чиқиб олган бўлса, Шомуродов тўп сураётган «Женоа» 4 очко билан 15-ўринга тушди.
А Серия. 5-тур
Женоа – Интер 0:2
Голлар: 0:1 – 64 Лукаку, 0:2 – 79 Д`Амброзио.
Женоа – Перин, Гильоне, Гольданига, Сапата, Чиборра (Пеллегрини, 46), Бадель (Зайц, 61), Бехрами (Радованович, 61), Пьяца (Элдор Шомуродов, 65), Ровелла, Бани, Пандев.
Интер – Ҳанданович, Д`Амброзио, Раноккия, Бастони, Дармиан, Видаль, Перишич (Ҳакими, 58), Брозович, Эриксен (Барелла, 58), Мартинес (Пинамонти, 72), Лукаку.
Огоҳлантириш: Мартинес (40). «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди
Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади?
Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди
Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди”