
Абу-Дабида ташкил этилган "UFC 254" мусобақасининг марказий жангида Ҳабиб Нурмагомедов америкалик Жастин Гэтжи билан жанг ўтказди.
Жангнинг иккинчи раундида Ҳабиб Нурмагомедов бўғиш усули билан рақибини таслим этди. Ғалабадан сўнг, Нурмагомедов фаолиятини якунлаганлигини расман эълон қилди.
Ушбу жангдан кейин Нурмагомедовнинг энг ашаддий рақиби Конор Макгрегор твиттердаги ўзининг саҳифасида илиқ фикрларни билдирди.
Нурмагомедовнинг фаолиятидаги энг ашаддий рақиби Конор Макгрегор ҳам бугунги жангнинг эмоционал якунидан таъсирланган шекилли. Яхши гаплар ёзибди.

- Яхши иштирок, Ҳабиб. Яна бир бор сенга ҳурмат билдираман ва отангнинг вафоти юзасидан ҳамдардман. Сенга ва бутун оила аъзоларинга. Ҳурмат билан, Макгрегорлар. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар