07:35 / 29.10.2020
1 761

Роналду коронавирус тестини бемаъниликка чиқарди

Роналду коронавирус тестини бемаъниликка чиқарди
Фото: «Twitter.com»
«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду бугун, яъни 28 октябрь куни коронавирусга ПЗР-тестни бемаънилик эканлигини айтди.
Роналду Португалия терма жамоаси сафида COVID-19ни юқтириб олганди: 13 октябрь куни 35 ёшли ҳужумчида тест натижалари мусбат чиққанлиги маълум бўлди.

27 октябрь куни «Football Italia» порталида Роналдунинг коронавирусга топширган тест натижалари яна мусбат чиққанлиги ҳамда Туринда Чемпионлар лигаси доирасида «Барселона» билан бўладиган учрашувни ўтказиб юбориши ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди.

«Ўзимни яхши ва соғлом ҳис қиляпман. «Ювентус» олға! ПЗР — бу бутунлай бемаънилик», — деб ёзган Роналду «Instagram»даги аккаунтида.

Коронавирус туфайли Роналду Чемпионлар лигасининг дастлабки босқичида Киевнинг «Динамо» жамоасига қарши ўйинни (Турин жамоаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди) ҳамда Италия чемпионатида иккита учрашувни ўтказиб юборди. Шунингдек, футболчи карантин тартибини бузганликда гумон қилинмоқда.

Туриннинг «Ювентус» клуби расмий сайтининг хабарига кўра, португалиялик ҳужумчи Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг иккинчи тури доирасида «Барселона»га қарши кечадиган ўйинда «Ювентус» қайдномасига киритилмади.

Эслатиб ўтамиз, учрашув Тошкент вақти билан 28 октябрдан 29 октябргача ўтар кечаси соат 01:00 да бошланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Роналду коронавирус тестини бемаъниликка чиқарди