22:05 / 09.11.2020
3 187

Ҳабиб Нурмагомедов келишилган жанг ўтказганми?

Ҳабиб Нурмагомедов келишилган жанг ўтказганми?
Америкалик спортчи ва актёр Олег Тактаров фаолиятини якунлаган Ҳабиб Нурмагомедовнинг Жастин Гэтжига қарши охириги жанги келишилган эканини айтганди. Россиялик промоутер Вадим Финкельштейн бунга жавоб қайтарди.

- Ҳабиб ўз фаолиятини менинг промоушенимда бошлаган. У қадриятларни қадрлайдиган жангчи сифатида қинғир ишларни қилмайди. Бунақа нарсалар унга керак эмас. UFC ҳам ўзининг мавқеини сақлаб қолиш учун бунга йўл қўймайди. Ҳабибнинг даражаси бошқа жангчилардан анча юқори ва у буни майдонда кўрсата олди. Охирги жангида ҳам етарлича хавфли вазиятлар бўлди. Балки айрим одамлар буни кўра олмагандир.

Тактаровнинг ҳам ўзини фикри бор. У спортчи бўлган. Лекин мен мутахассис сифатида Ҳабибнинг рақибидан анча устун эканини кўрдим
, - дейди Вадим Финкельштейн.

Ҳабиб Нурмагомедов Жастин Гэтжини мағлуб этганидан кейин спортчилик фаолиятини якунлаганини маълум қилди. У UFC 29 та ғалаба билан чемпион сифатида тарк этди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳабиб Нурмагомедов келишилган жанг ўтказганми?