Бугун ОФК штаб-квартирасида онлайн йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда энг аввало тўхтаб қолган ЖЧ-2022 саралаш ўйинларини қачон давом эттириш масаласи кўриб чиқилди. Маълумки, ҳозирги вазиятга кўра бу йил ҳисобидан расмий ўйинларни давом эттиришнинг имкони йўқ, шу боис ОФК 2020 йил ҳисобидан саралаш учрашувларини ўтказмаслик ҳақида қарор чиқарган.
Бугунги йиғилишда жаҳон чемпионати саралашининг навбатдаги турларини 2021 йил март ва июнь ойларида ўтказиш масаласи кўриб чиқилди ва бир овоздан маъқулланди. Шундай қилиб 7 ва 8-тур ўйинлари 2021 йилнинг март ойида ташкил этилади ҳамда 9 ва 10-турлар июнда бўлиб ўтади. Бу ўринда барча учрашувлар 15 июнга қадар тугаган бўлиши шарт. (ОФК аниқ саналар бўйича кейинроқ маълумот беради).
Саралашнинг ҳал қилувчи учинчи босқичи эса кутилганидек келаси йил сентябрда старт олади ва 2022 йил март ойида охирги саралаш босқичи тугайди. Ўз гуруҳларида биринчи-иккинчи ўринни олган жамоалар тўғридан-тўғри жаҳон чемпионатига йўлланма олади. Учинчи ўринни эгаллаган жамоалар ўртасида плей-офф ўтказилади. Аввалги йиллардан фарқли ўлароқ, бу сафар плей-офф учрашуви битта ўйиндан иборат бўлади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда