08:00 / 15.11.2020
3 253

Диёр Имомхўжаев: "Насаф"да бор нарсани йўқ қилишди. Бердиев ишини яхши бажарди, раҳбарият эса..."

Диёр Имомхўжаев: "Насаф"да бор нарсани йўқ қилишди. Бердиев ишини яхши бажарди, раҳбарият эса..."
Спорт телеканалида ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев иштирокида онлайн мулоқот бўлиб ўтди.
Ушбу мулоқот чоғида ПФЛ директорига "Насаф" борасида савол берилди.

"ПФЛ "Насаф" жамоасига қўлидан келганча ёрдам беришга ҳаракат қилади. Ўтган мавсумда "Суғдиёна" билан ҳам шундай бўлганди. Фақат улар вақтлироқ ҳаракатни бошлаган эди. Охирги турда эса "Бунёдкор" билан дуранг ўйнаб йўлланмани қўлга кирита олмаганди. "Насаф" халқаро майдонга йўлланмани қўлга киритса қисқа муддатда ОФКдан қайта лицензиядан ўтказиб беришини сўраймиз. Бунда ЎФА ёки ПФЛнинг айби йўқ.

Клубни иккига ажратадиган бўлсак мураббий Рўзиқул Бердиев ва раҳбарият. Биринчиси ишини яхши бажариб қўйган, жамоаси иккинчи ўринда кетмоқда. Иккинчиси эса бажара олмади. Лицензиялашдан ўтказишда беш тамойил бор. Спорт принциплари, моддий техник база, юридик, иқтисодий ва бунинг ичида бухгалтерлик ҳисоботи ҳам бор. Клубларимизни энг кўп йиқитадиган нарса бу бухгалтерлик ҳисоботи. Бу ОФК талаб қиладиган нарса.

Клублар бир йилда икки маротаба аудит текширувидан ўтиши керак. Кейинги мавсумдан буни марказлашган ҳолатда ўтказамиз. Тендер ёрдамида битта аудиторлик компаниясини аниқлаб оламиз. Агар клублар ўзлари ўтказадиган бўлса ўз манфаатларидан келиб чиқиб аудит ёллашади. Бу билан ўзларини алдаши мумкин, аммо ОФКни алдаб бўлмайди. "Насаф" мана шу нарсадан ўта олмади. "Насаф" академия, инфратузилма бўйича аксарият жамоалардан устун. Бу ерда бор нарсани йўқ қилишди
", - дейди Диёр Имомхўжаев.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Диёр Имомхўжаев: "Насаф"да бор нарсани йўқ қилишди. Бердиев ишини яхши бажарди, раҳбарият эса..."