
Фото: Twitter
«Манчестер Сити» жамоаси ўз таркибини Ла Лиганинг икки юлдузи билан тўлдирмоқчи. ESPN Аргентина нашрининг хабар қилишича, «шаҳарликлар» «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ва «Реал» ҳимоячиси Серхио Рамос учун таклиф тайёрламоқда.
Иккисининг ҳам 2021 йил ёзида жамоа билан амалдаги шартномаси поёнига етади ва 1 январдан «Манчестер Сити» музокараларга киришиш ҳуқуқига эга бўлади. Инглиз клуби футболчиларни эркин агент мақомида ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Аввалроқ Рамосга ПСЖ талабгорлиги хабар қилинганди. Месси август ойида «Барселона»ни тарк этишни истагани ва фаолиятини «Манчестер Сити» давом эттириш ниятида бўлгани маълум бўлганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар