07:55 / 17.11.2020
2 712

"Женоа" ва Шомуродов кейинги ўйинга тайёрланмоқда (Фото)

"Женоа" ва Шомуродов кейинги ўйинга тайёрланмоқда (Фото)
Айни кунларда миллий терма жамоаларнинг ўйинлари борлиги учун ички чемпионатларда танаффус юзага келган. Шу боис терма жамоаларга жалб қилинмаган футболчилар клублари сафида кейинги учрашувларга тайёрланмоқда. Жумладан, Элдор Шомуродов ҳам.

Италиянинг "Женоа" сафида фаолият юритаётган ҳужумчимиз ўтган ой охирларида оёғидан жароҳат олгани боис клуби сафидаги бир неча турларни ўтказиб юборди. Эндигина жароҳатидан фориғ бўлган ҳамюртимиз Ўзбекистон миллий терма жамоасининг БААда ташкил этган йиғинига таклиф этилмади.

Элдор Шомуродов генуяликлар сафида умумий гуруҳ машғулотларида иштирок этмоқда. "Женоа" навбатдаги баҳсни 22 ноябрь куни сафарда "Удинезе"га қарши ўтказади. Беллашув Тошкент вақти билан 22:00да бошланади.



arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Женоа" ва Шомуродов кейинги ўйинга тайёрланмоқда (Фото)