Россия Миллий футбол лигасида “Томь” шарафини ҳимоя қилаётган Виталий Денисов 23-турда “Спартак-2” жамоасига қарши Москвадаги ўйинни охирига етказа олмади.
Учрашувнинг иккинчи дақиқасида унинг аутдан отган тўпини мезбонлар дарвозабони Тимур Акмурзин ушлаб қолишга ҳаракат қилганди. Дарвозабон қўлидаги тўп билан дарвоза ичига йиқилди. Гарчи бу автогол сифатида қайд этилган бўлса-да, унда ўзбекистонлик ҳимоячининг хизмати катта бўлди.
Денисов ўйиннинг қолган дақиқаларида ҳам жуда фаол ўйнади. Бироқ, учрашувнинг йигирманчи дақиқасида ноқулай йиқилиши оқибатида сонининг орқа мушаклари шикастланди. Виталий ўз ўрнини жамоадошига бўшатиб берди.
Мутахассислар Денисов томскликлар учун катта йўқотиш эканини айтмоқда. Чунки “Томь” лигадаги ўрнини сақлаб қолиш учун курашмоқда ва ҳамюртимизнинг хизматига катта эҳтиёж сезяпти.
“Спартак-2” қарши учрашув ўзбекистонлик футболчи учун қимматга тушган бўлса-да, жамоаси 2:1 ҳисобида зафар қучиб, қимматли уч очкога эга бўлди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда