2 284
Вадим Абрамов: «Мен мураббийман, агент эмас. Мураббийлар олди-сотди билан шуғулланмайди»
Фото: «Бунёдкор» ФК
Ўзбекистон терма жамоаси ва «Бунёдкор» клуби бош мураббийи Вадим Абрамов «Футбол Плюс» радио эшиттиришида клубдаги шогирдларини терма жамоага жалб қилган ҳолда уларни сотишга уринаётгани ҳақидаги гапларга муносабат билдирди.
- Айримларнинг ёзишича, мен «Бунёдкор» ўйинчиларини кейинчалик сотиш учун Ўзбекистон терма жамоасига жалб қилиб, реклама қилаётган эканман. Шуни айтмоқчиман, мен бозорда эмасман, мен мураббийман, агент эмас. Кимнидир сотмоқчи бўлсам, у ҳолда «Бунёдкор»да ким билан ўйнайман? Сиз футболчи сотадиган мураббийни кўрганмисиз? Мураббий яхши футболчи сотиб олишни истайди, бу унга керак. Уларни бериб юбориш мен учун нимага керак, мени истагим уларни ушлаб қолиш.
Халқаро майдон улкан бозор? Буни менга қизиғи йўқ, мен учун натижа муҳим. Ҳар бир футболчи ўзини кўрсатишни ва кучлироқ клубга йўл олишни истайди, бу уларнинг орзуси. Менинг орзум эса ғалаба.
Ҳеч қайси мураббий футболчилар олди-сотдисида қатнашмайди. «Бунёдкор» атрофида қанча агент изғиб юради. Барча ўйинчиларнинг ўз агенти бор. Узоққа бормаймиз, Хуршид Ғиёсов трансферини мисол келтираман. У келиб Жанубий Кореядан таклиф борлиги ва кетишини айтди, унинг шартномаси тугаганди. Бизни эса олдинда Осиё Чемпионлар Лигаси кутиб турарди. У билан бир соат шу масалада гаплашдик. Унга шундай дедим: «Қанақа Корея, Ғиёсов!? Биз ОЧЛда иштирок этишимиз керак. «Бунёдкор»га ёрдам бер, у ерда янада жиддий клублар нигоҳига тушишинг мумкин». Аммо унинг агенти келди ва Хуршид Жанубий Кореяга кетишини маълум қилди.
Шундан келиб чиқиб айтаман, бизга футболчини ушлаб қолиш муҳим, уни сотиш эмас. Бунга Лутфулла Тўраевни ҳам мисол келтириш мумкин. Унда ҳам ўтган йили таклиф бор эди. Уни қолишга кўндирдим, яна бир йил ёрдами кераклигини айтдим. Чунки легионерлар кела олмайдиган вақтда терма жамоага майдон марказида ҳаракат қиладиган тажрибали ўйинчи керак эди. Одил Аҳмедов йўқлигида Лутфулланинг хизмати керак бўлди, бунинг устига Одил Ҳамробеков ҳозирда жароҳат олган. Агар Тўраев кетганида, ким бизга ёрдам берарди?
Мен терма жамоага фақат «Бунёдкор» футболчиларини олиб бормайман. Статистикага қаранг, «Бунёдкор» ўйинчилари жамоанинг кучсиз томонидек кўриняптими? Ахир у ерга ўғлимни олиб бораётганим йўқ. Агар клуб манфаатларини ўйлайдиган мураббий бўлагимда Ироққа қарши ўйинда «Бунёдкор»нинг барча 4 ўйинчисини майдонга туширмаган бўлардим. Бизни икки кундан кейин «Металлург»га қарши ўйин кутиб турганди, - дейди Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда