Жорий йилнинг 5 декабрь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида профессионал бокс кечаси ташкил этилади. Ушбу мусобақада Ўзбекистон бокси тарихидаги энг кучли чарм қўлқоп усталаридан бири ҳисобланган Фазлиддин Ғоибназаров навбатдаги рейтинг жангини ўтказади.
Таъкидлаш жоизки, Екатеринбургдаги бокс кечасининг ҳақиқий юлдузларидан бири сифатида иштирок этаётган Фазлиддин Ғоибназаровнинг жанги кўпчиликни қизиқтирмоқда.
Фазлиддин узоқ йиллар давомида ҳаваскорлар ўртасидаги беллашувларда катта тажриба тўплади ва ўзининг жанг услубини ярата олди. Бир неча йил Ўзбекистон терма жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилди. Ўз вазнида мамлакатимизнинг биринчи рақамли боксчиси мавқеини ўзида сақлаб турди.
Ғоибназаров ҳаваскор боксда кўп чарм қўлқоп усталари орзу қиладиган марраларни забт этди. У спорт оламининг энг нуфузли мусобақалар шоҳсупага кўтарилди. Бекободлик чарм қўлқоп устаси 2015 йилги жаҳон ва қитъа чемпионатлари финалида қатнашиб, кумуш медалга сазовор бўлди. Бир йилдан кейин энг нуфузли мусобақа – Рио Олимпиадасида барча рақибларини мағлубиятга учратиб, ўз вазнида тенгсиз эканини исботлай олди.
Фвзлиддин ҳаваскорлар боксдаги фаолиятини юқори нотада якунлади. Олимпия ўйинлари чемпионининг профессионал боксга ўтиши кўплаб мухлису мутахассислар диққатини тортди. Профессионал фаолиятини АҚШда бошлаган ҳамюртимизнинг маҳорати ва тажрибасини инобатга олган промоутерлар унинг рейтингда тезроқ кўтарилиши учун бир нечта жангларда ғолиб бўлган кучли боксчиларга рўбарў қилди.
Жангдан жангга рақиблар нуфузи, даражаси ва савияси ҳам ошиб борди. Фазлиддин бу тўқнашувларда ҳали мағлуб бўлган Кевин Жонсон, нокаутчилар Вилберт Лопес ва Рикардо Гарсия каби кучли рақибларни катта устунлик билан енгди. У АҚШда кетма-кет еттида жангда зафар қучди.
Кейин Ғоибназаров профессионал рингдаги энг муҳим жангида муваффақиятсизликка учради. У 2019 йилнинг 11 май куни америкалик Микал Фоксга қарши рингга чиқди. Бу боксчи Фазлиддиндан олдин Шоҳжаҳон Эргашевга тўқнаш келган эди ва кескин зарбалар остида ўтган беллашувда 19 та ғалабадан иборат сериясини тўхтатиб, илк мағлубиятини тан олишга мажбур бўлди.
Фокс Шоҳжаҳонга қарши жангда ўзбек бокс мактаби тарбияланувчиларининг имкониятларини яхши ўрганиб олганини намойиш қилди. 10 раунд давом этган тўқнашувда очколар ҳисобида Фазлиддинни енгди. Ғоибназаров илк мағлубиятини тан олди.
Албатта, бу мағлубият Фазлиддиннинг рейтингига, профессионал боксдаги мавқеига салбий таъсир ўтказди. У энди ҳаммасини бошидан бошлаши керак эди.
Аламли мағлубиятдан бир неча ой ўтиб, Фазлиддин навбатдаги жанг учун таклиф олди. Қозоғистонда ташкил этилган профессионал бокс кечасида украиналик Владислав Барановни биринчи раунддаёқ соф нокаутга тушириб, ҳамон салоҳияти юқори эканини кўрсатди.
Фазлиддиннинг бу галги рақиби арманистонлик Манук Диланян бўлади. У беш йил давомида профессионал рингда 16 та жанг ўтказиб, 11 ғалаба, бир дурангга эришган, тўрт марта имкониятни бой берган. Тўртта учрашувни муддатидан олдин якунлаган.
Ғоибназаров ва Дилянан жанги саккиз раунд қилиб белгиланди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда