07:00 / 08.12.2020
2 395

Куман Месси ёки Роналдудан бирини танлашни хоҳламади

Куман Месси ёки Роналдудан бирини танлашни хоҳламади
Чемпионлар Лигаси 6-тури доирасида 8 декабрь куни “Кам Ноу”да бўлиб ўтадиган “Барселона” – “Ювентус” баҳси олдидан мезбонлар устози Рональд Куман Месси-Роналду дуэли ҳақида гапирди.

Бу икки футболчининг кўпдан буён топ-даражада эканлиги қойилмақом. Фикримча, Лео ва Криштиану сўнгги 10-15 йилликнинг энг яхшилари. Шу вақт давомида улар муваффақиятларга эришишди – бу эса ақлбовар қилмас даражада. Месси ҳамда Роналду бир-биридан фарқ қилади, аммо иккаласида ҳам голлар бўйича ажойиб статистика, хет-триклар ва титуллар бор.

Улардан қай бирини яхшироқ дейиш нотўғри бўларди, боиси уларнинг иккиси ҳам зўр. Улардан завқланаман, чунки улар бизга чиройли голларга бой ажойиб учрашувларни тақдим этишган. Келинг ундан кўра эртага тунда уларнинг ўйинидан роҳатланамиз деб умид қилайлик
”, дейди Куман.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Куман Месси ёки Роналдудан бирини танлашни хоҳламади