Суперлиганинг янги мавсумида 16 жамоа қатнашиши ва "Арал" чемпионатда иштирок этиши борасида хабарлар тарқалди. Ушбу маълумотларга ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграмдаги саҳифасида бу борада гапиришга шошилиш керакмаслиги айтди.
- Суперлигада қанча клуб иштирок этиши масаласи ЎФА Ижроқўмининг 28 ноябрь кунги йиғилишида кўтарилган ва унда "Арал" клубининг истисно тариқасида Пролигада иштирок этиши масаласи бўйича муҳокама борган. Ўша масала бўйича биз Қорақалпоғистонда бўлдик, сафар хулосаларини аввалроқ тақдим этгандик.
Футбол жамоатчилиги масалага вазмин ёндошиши тўғрироқ бўлади. Чунки бугун эълон қилинган материал муҳокамага қўйилган, якуний қарор чиқмасидан туриб, "Арал" Суперлигада ўйнайди, деб ёзиш тўғри бўлмайди. Боз устига муҳокамада Суперлига иштирокчилари сони ҳақида сўз ҳам йўқ, бўлиши ҳам мумкин эмас.
ФИФА ҳукуматнинг футболга ғамхўрлигини қадрлайди, ўз навбатида, спорт тамойилларига ташқи аралашув бўлишига йўл қўймайди. "Арал" футбол клубининг моддий-техник базасини ривожлантириш учун сезиларли ҳаракатлар бўлаётгани рост, аммо бу клубнинг бирданига Суперлигада ўйнашини англатмайди, - деди Диёр Имомхўжаев. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда