
Фото: ЎФА
Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) раҳбарияти Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Париж—2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлиги борасида қатор қарорларни қабул қилди.
Унга кўра, таркиби ёшлардан иборат «Олимпия» футбол клуби тузилади. Темур Кападзе қўл остидаги Олимпия терма жамоаси мазкур клуб базаси асосида шакллантирилади. «Олимпия» клуби 2021 йилги мавсумдан бошлаб Про-Лигада иштирок этади.
Клуб Тошкент вилоятидаги «Евросиё» (собиқ «Дўстлик») спорт мажмуасида қўним топади. Ушбу спорт комплексида 50—60 ўринли кичик меҳмонхона, қўшимча майдонлар қурилади, объектнинг инфратузилмаси қайта реконструкция қилинади.

Фото: МОҚ
МОҚ баёнотида таъкидланишича, Ўзбекистонда илк бор қўлланилаётган ушбу амалиёт мамлакат Олимпия терма жамоасининг Париж—2024 ёзги ўйинларига лицензия олишини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар