
Фото: Twitter
Профессионал бокснинг ўрта вазн тоифасида (-72,5 кг) IBO ҳамда IBF чемпионлик камарлари соҳиби Геннадий Головкин (41-1-1, 36 КО) 19 декабрь тонгида навбатдаги жангини ўтказди.
Головкин полшалик енгилмас боксчи Камил Шереметага (21-1, 5 КО) қарши рингга кўтарилди. Жангда қозоғистонлик боксчи устунликка эга бўлди ва 7 раунд давомида рақибини тўрт бор нокдаун ҳолатига туширди.
8-раунд олдидан Шереметанинг мураббийлари жангни давом эттира олмаслигини маълум қилди. Шу тариқа Головкин IBO ва IBF чемпионлик камарларини ҳимоя қилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар