20:00 / 19.12.2020
2 211

«Улсан Ҳюндай» финалда «Персеполис»ни мағлуб этиб, Осиё Чемпионлар Лигаси ғолибига айланди

«Улсан Ҳюндай» финалда «Персеполис»ни мағлуб этиб, Осиё Чемпионлар Лигаси ғолибига айланди
Фото: Getty Images
Футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигасининг финалида «Персеполис» ва «Улсан Ҳюндай» жамоалари 19 декабрь, шанба куни ўзаро баҳс юритди.
Қатардаги «Ал-Жануб» стадионида кечган баҳсда Жанубий Корея клубининг қўли баланд келди.

Дастлаб биринчи бўлим асосий вақтининг сўнгги дақиқасида Меҳди Абди Қара форсларни олдинга олиб чиқди. Орадан кўп ўтмай «Персеполис» дарвозаси томон пенальти белгиланди, уни Junior Негао ноаниқ бажарди, бироқ қайтган тўпни бразилиялик футболчининг ўзи дарвозага жойлаб қўйди.

Иккинчи бўлим дебютида кореяликлар яна пенальти ишлаб олди. Бу сафар Негао мўлжалда адашмади.
Шу тариқа «Улсан Ҳюндай» жамоаси Осиё Чемпионлар Лигаси 2020 йилги мавсуми чемпионига айланди.

Мазкур мусобақада Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси қатнашди. «Шерлар» чорак финалда «Персеполис»га мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этганди.

«Персеполис» Эрон — «Улсан Ҳюндай» Жанубий Корея 1:2
Голлар:
1:0 – 45 Қара, 1:1 – 45+4 Junior Неаго, 1:2 – 56, пенальти Junior Неаго.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Улсан Ҳюндай» финалда «Персеполис»ни мағлуб этиб, Осиё Чемпионлар Лигаси ғолибига айланди