Шота кетди, Дердийок-чи?

Хабарингиз бор, Шота Арвеладзе бошлиқ мураббийлар штаби ва "Пахтакор" легионерлари тунда Тошкент халқаро аэропорти орқали юртимизни тарк этишди. Швейцариялик ҳужумчи клубдаги келажаги ҳақида гапириб ўтди:
"Менда бир йиллик шартномам бор. "Пахтакор" мен учун оиламдек яқин. Аввало, Шотага билдирилган ишонч ва Ўзбекистонга таклиф қилгани учун раҳмат айтаман. Мен ҳали ҳам умид қиламан, у клубда фаолиятини давом эттиради. Аммо нима бўлган тақдирда ҳам, унга омад тилайман. Мен келгуси йил борасида хотиржамман. Кўпроқ совринлар ютишни хоҳлайман. Осиё Чемпионлар Лигаси ғолиблиги - асосий мақсадимиз!
ОАВ доим тахминлар тақдим этади. Швейцария клубларидан ҳеч қандай расмий таклиф олмадим. Клубим билан шартномам бор, янги мавсумда "Пахтакор"да бўлишни режалаштирмоқдаман", - деди Дердийок.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!"Менда бир йиллик шартномам бор. "Пахтакор" мен учун оиламдек яқин. Аввало, Шотага билдирилган ишонч ва Ўзбекистонга таклиф қилгани учун раҳмат айтаман. Мен ҳали ҳам умид қиламан, у клубда фаолиятини давом эттиради. Аммо нима бўлган тақдирда ҳам, унга омад тилайман. Мен келгуси йил борасида хотиржамман. Кўпроқ совринлар ютишни хоҳлайман. Осиё Чемпионлар Лигаси ғолиблиги - асосий мақсадимиз!
ОАВ доим тахминлар тақдим этади. Швейцария клубларидан ҳеч қандай расмий таклиф олмадим. Клубим билан шартномам бор, янги мавсумда "Пахтакор"да бўлишни режалаштирмоқдаман", - деди Дердийок.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…