Ўзбекистонлик теннисчи Темур Исмоилов келишилган ўйинларда иштирок этгани учун 7 йилга спортдан четлатилганди. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ушбу ҳолат юзасидан баёнот берди.
«Темур Чингизович Исмоилов 1995 йил 14 январда туғилган. 2013 йилдан 2017 йилгача Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Ўша йили оиласи билан бирга доимий яшаш учун АҚШга кўчиб кетганлиги сабабли терма жамоа сафидан чиқарилган.
Т.Исмоилов ҳалигача АҚШ фуқаролигини олмагани боис Халқаро теннис федерацияси (ITF) ҳамда профессионал теннисчилар ассоциацияси (АТР) таснифига кирувчи мусобақаларда Ўзбекистон байроғи остида қатнашиб келган.
Бугун, 2020 йил 23 декабр куни теннис ўйинларини текширишга масъул бўлган Tennis Integrity Unit ташкилоти Т.Исмоиловнинг ITF ҳамда АТР таснифидаги турнирларда келишилган ўйинларда иштирок этгани учун 7 йилга спортдан четлатилгани ҳақидаги қарорини матбуотда эълон қилди.
Айни пайтда Темур Исмоилов теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси сифатида рўйхатда турмаслигини маълум қиламиз», дейилган вазирлик баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, дисквалификация ҳақидаги қарорда Исмоилов уч маротаба – 2014, 2015 ва 2019 йилларда келишилган ўйинларда қатнашгани айтилганди. Теннисчининг ATP рейтингида энг юқори позицияси 756-ўрин бўлган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда