
Миллий терма жамоамизнинг сардори ва етакчиси Одил Аҳмедов ҳозирда қишки таътил туфайли юртимизда эканлигидан хабарингиз бор.
Маълумки, жорий йилги мавсумнинг ўрталарида “Шанхай СИПГ” жамоасини тарк этиб, “Тяньцзинь Тэда” клубига кўчиб ўтганди.
Ўша маҳалда Одил Аҳмедовнинг янги клуби Хитой Суперлигада жон сақлаб қолиш учун курашаётганди ва ҳамюртимиз “Тяньцзинь Тэда” сафида бешта учрашувда майдонга тушди. Якунда эса унинг жамоаси Суперлигада қолиш вазифасини бажарди.
33 ёшли ҳамюртимиз келаси мавсумни ҳам яна “Тяньцзинь Тэда” жамоасида ўтказадими ёки бошқа клубга кўчиб ўтадими, деган савол кўпчиликни қизиқтириб келаётганди. Футболчининг кейинги режалари қандай? Бу масала бўйича Одил Аҳмедов якуний қарорини эълон қилди. Унга кўра, терма жамоамиз сардори “Тяньцзинь Тэда” билан шартномасини яна икки йилга узайтирганини маълум қилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар