
Истеъдодли ёш гроссмейстеримиз Гулруҳбегим Тоҳиржонова бундан буён АҚШ терма жамоаси шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.
Хабарингиз бор, опа-сингил гроссмейстерларимиз - Нафиса Мўминова, Хулкар Тоҳиржонова ва Гулруҳбегим Тоҳиржонова бир неча йил давомида Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келишди. Жаҳон ва Олимпиадада терма жамоамизга муҳим очколарни ютиб олишда ўз хиссаларини қўшишди.
Лекин охирги пайтда Ўзбекистон шахмат федерацияси билан ўртада юзага келган низо сабаб гроссмейстер қизларимиз терма жамоадан кетишга мажбур бўлишди. Бугунги кунда Нафиса Мўминова халқаро мусобақаларда Европа клуби сафида муносиб дона суряпти. Ҳулкар фарзанд тарбияси билан банд бўлса, Гулруҳбегим АҚШ терма жамоаси аъзосига айланди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар