Миллий терма жамоамиз сафида 2007 йилдан бери тўп суриб келаётган Одил Аҳмедов келаси йили 34 ёшга тўлади. Sports.uz сайтига берган интервьюсида терма жамоадаги тақдирига ҳам ойдинлик киритган ҳолда фаолиятини қачон якунлашини айтди:
- Терма жамоада ўйиним пасайганини ёки жисмоний ҳолатим ўзгариб қолганини сезсам, албатта ўша куни терма жамоадаги фаолиятимни тугатаман. Бунга реал қараш керак.
Ҳар доим айтганман: мендан кучли футболчилар чиқиб, ўрнимда бемалол ўйнай олишса термадан кетишга тайёрман. Инсоннинг жисмоний ҳолатини ўзидан бошқа ҳеч ким билмайди. Бир йилдан кейин ҳам, икки йилдан кейин ҳам шунақа спорт формасида бўламан дейишим мумкин. Бироқ вақт ўтгани сари организм чарчаб қолиши ва формасини йўқотиб қўйиши мумкин.
Албатта, терма жамоамиз либосида жаҳон чемпионатида тўп суришни орзу қиламан. Буни вақт кўрсатади ва Худо билади, - деди Аҳмедов. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда