1 580
Златан Ибрагимович карантин ҳақида: «Уй билан суҳбатлашдим ва деворларга исм қўйиб чиқдим»
Фото: Twitter
«Милан» ҳужумчиси Златан Ибрагимович коронавирусга чалинган вақтида ўзини қандай ҳис қилгани ҳақида гапирди.
- "Коронавирусга чалинган вақтим, аввалига ўта хотиржам эдим. Бу нима эканини билишга қизиқиш бор эди. Бу вирус бутун дунёга зарба берди, улкан трагедия ва у менга келди.
Уйда ўтириб, ўзимга шундай дедим: «Кўрамиз, нима бўлар экан». Менда бош оғриқ бор эди. У қадар даҳшатли эмас, бироқ асабга тегадиган оғриқ. Бироз таъм билиш қобилиятимни йўқотдим.
Ҳамма вақт асабий руҳда ўтирдим, чунки кўчага чиқа олмас ёки яхши машғулот ўтказа олмасдим. Мен учун бекорчи ўтириш — бу фалокат.
Шундай вақт келдики, мен уй билан гаплашишни бошладим ва деворларга исм қўйиб чиқдим. Бундай ҳолатда бор эътиборинг фақат вирусда бўлади ва сен бунинг натижасида юзага келиши мумкин бўлган аянчли ҳолатлар ҳақида ўйлашни бошлайсан — ҳатто ўзингда йўқлари ҳақида ҳам. Бу даҳшатли вирус, у билан баҳслашиш мумкин эмас", - дейди «Милан» футболчиси Златан Ибрагимович.
Эслатиб ўтамиз, Ибрагимович октябрь ойида коронавирус юқтириб олди ва ундан даволанди. Айни вақтда футболчи жароҳатини тиклаш билан банд. Швециялик футболчи жорий мавсум А Серияда 6 ўйин ўтказиб, 10 та гол ва битта голли узатма муаллифига айланди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда