17:17 / 09.01.2021
3 480

Шомуродовнинг отаси Элдорнинг Мората билан футболка алмашгани ҳақида

Шомуродовнинг отаси Элдорнинг Мората билан футболка алмашгани ҳақида
“Женоа”да тўп сураётган Элдор Шомуродовга Ювентус” томонидан қизиқиш билдирилаётгани ҳақидаги хабарлар жуда ёқимли эшитилмоқда. Лекин бу ҳали расман тасдиқланган эмас. Айтишларича, “Ювентус” клубидагилар ҳужумчи Альваро Моратага ўринбосар сифатида ҳамюртимизнинг номзодини кўриб чиқаётган экан.

Эътиборингизни эса бир қизиқ жиҳатга қаратмоқчимиз. 11-тур доирасида “Женоа” ўз майдонида “Ювентус”га 1:3 ҳисобида ютқазиб қўйганди. Ўша беллашувда Шомуродов иккинчи бўлим ўрталарида майдонга тушганини яхши биласиз. Ўйин якунланганидан кейин эса Шомуродов айнан “Юве” ҳужумчиси Мората билан футболка алмашган. Бу ҳақида Элдорнинг дадаси Азамат ака Шомуродов sports.uz мухбирига шундай деди:

- Ҳа, тўғри, футболка алмашган. Унга нимага Роналду билан футболка алмашмадинг деб сўраганимда, буни ўзимга эп кўрмадим. Мората билан футболка алмашдим, у яхши бола экан, айтсам рад қилмади деди, - дея воқеликни изоҳлади, футболчининг дадаси.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шомуродовнинг отаси Элдорнинг Мората билан футболка алмашгани ҳақида