Фото: АОКА
Ўзбекистондаги барча мактабларда «Шахмат синфлари» очилади, 150 та ихтисослаштирилган шахмат мактаби ташкил этилади. Бу ҳақда АОКАдаги брифингда бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.
«Жорий йилда спорт мусобақалари сонини ошириш мақсадида давлат бюджетидан 100 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилади. Ҳозирда спорт билан доимий шуғулланиш кўрсаткичи 19 фоиз бўлиб, 2021 йил якунигача бу кўрсаткич 25 фоизга етказилади.
Турли ёшдаги ёшларни қамраб оладиган футбол бўйича ‘Чарм тўп’ бош вазир кубоги ўтказилади. Келгуси йилда 916 километрлик саломатлик йўлаклари барпо этилади.
Маҳаллаларда 500 га яқин стритбол майдони, 355 та бадминтон майдони, қўшимча равишда 420 та мини-футбол майдони, 350 та кўчада воркаут майдончаси қурилади. 70 та жисмоний тарбия ва спорт муассасаси, 16 мингга яқин боғча ва 10 000 та мактаб жами 120 миллиард сўмлик бирламчи спорт жиҳозлари билан таъминланади», — дейди бош вазир ўринбосари. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи