1 867
Алишер Никимбаев: "ПФЛ ҳозирги раҳбарият остида ўз хатоларини тан олмайди ва уни яхши тарафга ўзгартирмайди"
Кеча ўзбекистонлик футбол мутахассиси Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида қуйидаги постни жойлаштирди.
Ўқувчиларимиз эътиборига уни ўзбек тилида тақдим этамиз:
"Championat.asia сайти ПФЛ Бош директори вазифасини бажарувчиси билан интервью трейлерини эълон қилди. Анъаналарга кўра, ушбу амалдор мени эслаб ўтди ва ҳатто қандайдир маслаҳатлар ҳам берди. Олдин ҳам ёзганимдек, унинг мен ҳақимдаги фикрлари қизиқ эмас, шу сабаб жавоб бериш ва интервьюни кўришни истамайман.
Аммо, фурсатдан фойдаланиб, эҳтимол аён бўлган бир нарсани айтмоқчиман: ПФЛ ҳақида ортиқ ёзмоқчи эмасман. Менга шуниси маълумки, ҳозирги раҳбарият остидаги бу ташкилот ўз хатоларини тан олмайди ва уни яхши тарафга ўзгартирмайди. Аммо бу ҳатто асосийси ҳам эмас, ҳозирги вазият афтидан барчани қониқтиряпти шекилли. Сентябрда Лига раҳбарлиги учун сайловлар бўлиши ваъда қилинган эди, аммо январга келиб ҳамма бу ҳақда унутиб юборди. Клублар четларда ғазабланишмоқда, аммо жамоат олдида жимлар. Журналистлар камчиликни пайқамай, мақташни афзал билишмоқда. Агар барчаси ҳаммани қониқтираётган бўлса, нега бу мени хавотирга солиши керак?!
Фикрларим асоссиз бўлмаслиги учун. Мана сизга ПФЛ сайтидан "скрин". Ҳужжатлар бўлимидан 2020 йилнинг бирорта ҳужжатини топа олмайсиз. Аммо 2016 ва 2017 йилларда Лига директори Фарҳод Магаметов бўлган пайтидаги ҳужжатлар бор. Уни ҳам танқид қилганман ва ҳозир ҳам бундан афсусланмайман. Аммо Магаметов билан икки футбол мутахассиси ўртасида нормал баҳслар бўлган. Бозорча баҳсларда қатнашиш, танқидга жавобан оила аъзоларини қўшиш ва шунчаки тухмат қилиш, бу менга хос эмас.
Ҳозирги бош директор вазифасини бажарувчиси уни бошқараётган вақтда ПФЛ ҳақида ёзишни умуман тўхтатаман. Унга 2030 йилгача бу лавозимда ишлаш насиб этсин", - деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи