Италияликлар Элдорни кўп мақташади, у ҳақида жуда кўп нарсаларни ёзишади. "Италия матбуоти Шомуродов ва унинг ўйинларидан, маҳоратидан ақлдан оза ёзган.
Баллардини эса шундай фикрлайди: "Элдор машғулотларда ҳам ўзини аямайди. У жуда яхши ҳолатда. Лекин эндиликда мен у ҳақида кўп гапирмасликни маъқул кўраман".
Газета муаллифларидан бири Грималди Шомуродов ҳақида мақола тайёрлади. У биринчи галда футболчининг ижтимоий тармоқлардаги расмларига эътибор қаратди. "25 ёшлик ўзбекистонлик футболчининг инстаграмдаги Муҳаммад Салаҳ ва Жозе Моуриньо билан тушган суратига 133 минг изоҳ ва 30 мингта лайк босилган. У сўнгги учрашувларда урган голини ўғли Мустафога бағишлашини омма яхши қабул қилди. Журналистнинг таъкидлашича Россия ва Ўзбекистоннинг охирги пайтларда Генуяга қизиқиши кучайган. Москва шаҳрида ютуб каналини юритувчи кичик ёшдаги Истомин Шомуродовнинг "Женоа" либосини кийган ҳолда ўйинни шарҳлади.
Элдор клубдаги биринчи кунларидан бошлаб италиян тилини ўрганишга ҳаракат қилмоқда. Жамоадаги тактик тушунчаларни илғаб олиши учун унга инглиз тили етарли эмас. Бунда унга молдовалик Думбравану кўмаклашмоқда. Генуяда Шомуродов "дунёдаги энг яхши таом" деб атайдиган паловни тайёрламайдилар. У бундан норози бўлиши мумкин, лекин кўникиб бормоқда. У февраль ойида оиласини бағрига боради ва шундагина севимли таомини истеъмол қилиши мумкин. Грималдининг сўзларига кўра Шомуродов ўз вақтида "Бунёдкор"да ўйнаганида Ривалдога тўп узатиб турган.
Клуб Шомуродовнинг ўйинидан мамнун. Генуяликларнинг сўзларига кўра у жуда нозик ўйнайди, тез-тез ҳаракат йўналишини ўзгартиради, тўпни моҳирлик билан бошқаради. Шунингдек бундан ташқари кўп ишларни амалга оширади. Буни "Сассуоло" билан ўйиндан сўнг Баллардини алоҳида таъкидлаб ўтди. "Элдор нафақат ажойиб сифатга балки, бетакрор маҳоратга эга". Маълумотларга қараганда жамоа ҳам Элдорга ажойиб муносабатда. Пьяца ва Бадель унга янги йилни биргаликда кутиб олишни таклиф қилган.
Умуман олганда унинг фаолиятида аниқ ўсиш кузатилди. Натижада Италиянинг йирик клублари қизиқаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. "Болонья" билан ўйиндан сўнг "Ювентус" спорт директори Паратичи клуб ва футболчининг вакиллари билан боғланган. Албатта, дарҳол трансферлар ҳақида гаплашишмаган. Аммо, "Ростов" собиқ футболчисига атрофдагиларнинг эътибори барчани хурсанд қилмоқда", - деб ёзади Иван Карпов телеграмдаги ўз каналида. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи