
Охирги пайтда Италия нашрларининг нигоҳи "Женоа"да ўзини кўрсатаётган Элдор Шомуродовга қаратилган. Аввалига "Tuttosport" ҳамюртимиз "Ювентус"нинг қизиқиш доирасида бўлиши мумкинлигини эзганди. Энди эса "Gazzetta Dello Sport" ҳужумчи ҳақида катта материал чоп этди.
Шомуродовнинг ўйинлари футболимизни танитаётгани ҳақида шарҳловчи Даврон Файзиев телеграмдаги саҳифасида фикрларини баён этди.

- Элдор Шомуродов ҳақида Италиянинг Gazzetta Dello Sport нуфузли нашри ёзмоқда. “Женоа ўзининг янги Элдор..адосини топди”, дейилган сарлавҳада. Шунингдек, Шомуродовнинг Италиядаги ҳаёти, Ўзбекистонда унинг фаолиятига муносабат, натижалари, инстаграм саҳифаси ва яна бир қанча маълумотлар ёзилган. Буларни таржима қилмасак ҳам сизга маълум, италияликлар эса, Шомуродов билан энди танишмоқда. Элдорнинг дебюти "Женоа"да умид уйғотмоқда. Унинг ёрдамида Генуя клуби А Серияда курашни давом эттирмоқчи.
Дарвоқе, Gazzetta вакиллари бизга ҳам (ЎФА Медиясига) мурожат қилиб, Вадим Абрамовнинг фикрлари билан қизиқишди. Ташкил этиб бердик. Ҳозирда Италия футбол оммаси Ўзбекистон футболи билан яқиндан танишмоқда. Мана қанчалик муҳим кучли чемпионатларда вакилларимизнинг ўйнаши. Кўпаяверишсин, - дея ёзиб қолдирди Даврон Файзиев. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар