Янги мавсумда ўзбекистонлик футбол ишқибозлари УЕФА чемпионлари лигасида “Шахтёр” (Солигорск) клубига мухлислик қиладиган бўлишди. Бекободнинг “Металлург” жамоаси ҳужумчиси ва тўпурари Шаҳзод Убайдуллаев Беларусь чемпиони – “Шахтёр” клуби билан шартномани расмийлаштирди.
Беларусь чемпионатида тўп сураётган ўзбекистонлик футболчилар сони яна бир нафарга ошди. «Металлург» клубининг 22 ёшли ҳужумчиси 8 январь санасида Беларусга учиб кетганди. Убайдуллаев бўлғуси клуби қароргоҳида тиббий кўрикдан ўтди. Кеча томонлар бир тўхтамга келишди ҳамда ўзаро шартнома имзоланди. Эслатиб ўтамиз, ўтган йили мазкур клуб шарафини ўзбекистонлик бошқа бир ўйинчи Жасур Яхшибоев ҳам ҳимоя этганди.
Шаҳзод Убайдуллаев ўтган йили “Металлург” таркибида Суперлиганинг 26та ўйинида майдонга тушиб, 8 та гол урганди. Бундан ташқари Шаҳзод Убайдуллаев 2020 йилги мавсумдан эътиборан Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлари эътиборига тушди. МТЖнинг йиғинларига жалб этилди ва учта ўртоқлик учрашувида майдонга тушириди. Шаҳзод ўзининг Ўзбекистон МТЖ таркибидаги дебют учрашувидаёқ Тожикистон миллий терма жамоаси дарвозасини ишғол этганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи