18:48 / 14.01.2021
2 210

«Женоа» А Серияда хавфли зонадан чиқиб олди. Жамоа муваффақиятлари сири нимада?

«Женоа» А Серияда хавфли зонадан чиқиб олди. Жамоа муваффақиятлари сири нимада?
Давиде Баллардининг келиши билан «Женоа» ижобий натижалар кўрсата бошлади: 2 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубият. 4 учрашувда 7 очко тўпланди. Жамоанинг собиқ мураббийи Роландо Маран эса 13 учрашувда шунча очко тўплаганди. Бу натижалар Генуя клубига хавфли зонани тарк этиб, ўзи орзу қилган 17-ўринга кўтарилишга имкон берди.

Хўш, жамоа муваффақияти сирлари нимада? «Зона трекварти» блоги қуйида шу ҳақида фикр юритади.

— Ҳимояда Баллардини Иван Радовановичга ишонч билдирди. 32 ёшли серб шунчалик камтаринки, ҳатто ижтимоий тармоқларда саҳифалари ҳам йўқ. Аммо у ҳимояда яхши ўйин намойиш этмоқда ва майдонда асосий роллардан бирини бажармоқда. Радованович асли ярим ҳимоя марказида ўйнарди. Эндиликда эса у мудофаа марказига ўтказилди. Ҳозирча жамоа Маран давридагидан ўртача икки баравар камроқ гол ўтказмоқда.

— Ярим ҳимоя марказидаги Бадель-Зайц-Лерагер учлиги 3-5-2 схемасининг яна-да фойдалироқ бўлишини таъминламоқда. Италияга қайтган словениялик Миха Зайц кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни бошлади. Ушбу 26 ёшли ижодкор ярим ҳимоячи тўпни рақиб дарвозаси томон ҳаракатлантиришни жуда яхши уддаламоқда.

— Дестронинг порлаши. «Мен учун у ҳар доим соф истеъдод эгаси бўлиб келган», — дейди ҳужумчи ҳақида Баллардини. — Сўнгги учта ўйинда у доим ўйин марказида бўлди, у ўсмоқда». Дарҳақиқат, 29 ёшли ҳужумчи декабрь ойининг ўрталаридан бери доимий равишда гол уриб келмоқда. Ҳозирда унинг ҳисобида 6 та гол мавжуд. У охирги марта бундай самарадорликни 2017/18 йилги мавсумда намойиш этганди.

Фото: Getty Images
— Тезлиги, дриблинги ва ажойиб узатмалари туфайли «ўзбек Мессиси» номини олган Элдор Шомуродовнинг асосий таркибдан жой олиши ҳам жамоа муваффақиятларида муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. 9 январь, шанба куни «Женоа» «Болонья»ни мағлубиятга учратди, Шомуродов эса қанотдан ажойиб рейдни амалга оширди, якунда бу жамоанинг муҳим бўлган биринчи голига олиб келди.

Фото: Twitter
— «Биз яхшилашимиз керак бўлган нарсалар кўп, аммо мен футболчиларнинг интилувчанлигидан мамнунман. Биз тўхтамаслигимиз лозим. Тўп билан кўпроқ индивидуал ҳаракат қилишимиз ва қарорлар қабул қилишимиз керак. Биз яхши ҳимояланган ҳолда тўпни назорат қилишга ҳам эътибор қаратишимиз зарур. Дангасалигимиз бизни бошқа жамоаларга қараганда кўпроқ югуришга мажбур қилади».

«Женоа»да жуда кўплаб ўйинчилар йиғилган, булар орасида кўплаб истеъдодли ёшлар ҳам бор — Скамакка, Ровелла, Чиборра, Гильоне, Пеллегрини. Улар ҳам жамоага маълум бир тетикликни олиб келишлари керак бўлади. Шунингдек, трансфер бозорида яна бир қанча футболчиларнинг жамоага келиши кутилмоқда. Жамоа ҳозирда ҳимоя ва ўрта чизиқда бир нечта малакали ўйинчиларга муҳтожлик сезмоқда. «Женоа» сўнгги мавсумларда фақат элитада жон сақлаш учун курашди, аммо истеъдодли ёшлар ҳамда ижодкор тажрибали футболчилар яқин келажакда клубнинг мавқейини яхшилаши лозимдир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Женоа» А Серияда хавфли зонадан чиқиб олди. Жамоа муваффақиятлари сири нимада?