«Реал» ҳозирда Ла Лига турнир жадвалининг иккинчи поғонасида бормоқда, биринчи ўриндаги «Атлетико»нинг чемпионликни тантана қилишига шубҳа қилаётганлар эса озчиликни ташкил қилади. Бу ҳолатда «қироллик клуби» таркибида ҳамон юлдузлар борлиги ҳам муҳим эмас, боиси улардан аксариятининг ёши ўтган, ёзги трансферлар ойнасида эса ҳеч қандай харид амалга оширилмади.
Ҳозирда Мадрид клуби жамоага сармоя киритиш вақти келганини тушунмоқда. Зарарга кирмаслик учун қўлидан келганича ҳаракат қилаётган бундай клубнинг молиявий ҳолатига пандемиянинг жиддий зарба бергани ҳам ачинарли. Клуб қайсидир маънода олдига қўйган мақсадига (зарарга кирмаслик) эришди ҳам, аммо ушбу режимда бирор мураббийнинг узоқ вақт ишлаши даргумондир. Шундай экан, ҳозир таркибни кучайтиришнинг айни вақти. Демак, қуйида «қироллик клуби»га мос тушадиган ва шу билан бирга трансфер нархи унчалик қиммат бўлмаган футболчилар ҳақида фикр юритилади.
Жюл Кунде
Фото: Twitter
«Реал»га ҳимояда ишончли ўйинчи керак, «Севилья»дан 22 ёшли Жюл Кунде эса жамоа таркибига жуда мос келиши мумкин. Ҳозирча тажрибали Серхио Рамосни нима кутаётганини айтиш қийин, аммо шу аниқки, энди ҳимоячи ёш эмас ва у бутун «Реал»ни елкасида кўтариб юра олишига ишониб бўлмайди.
Defensa Central хабарига кўра, Зидан Кундени Рамоснинг вориси деб билади. У ўз иқтидорини «Севилья»да анчадан буён исботлаб келмоқда, етакчига айланиш учун унга атиги бир ярим йил етарли бўлди.
Кунденинг фойдасига нафақат Зиданнинг позицияси, балки «Севилья»нинг молиявий имкониятлари ҳам ишлаши мумкин. Клубга пул кераклиги аниқ, шу боис таклифга розилик бериши эҳтимоли юқори.
Мануэль Локателли
Фото: Calciomercato
Мадридликларнинг ярим ҳимояси ҳам ёш эмас. Тони Кроос ва Лука Модрич ажойиб футболчилар, аммо уларнинг ўрнини ким эгаллаши ҳақида ўйлаш вақти келди. Ушбу позицияга Италиянинг асосий истеъдодларидан бири саналган «Сассуоло» ярим ҳимоячиси Мануэль Локателли вариантини яқиндан кўриб чиқиш мумкин.
22 ёшли футболчи ҳам ҳимояда, ҳам ҳужумда бирдек фойдали ҳаракат қилади ва жамоани сезиларли даражада кучайтиради, у буни терма жамоадаги ўйинлари орқали кўрсатиб бўлган. Албатта, унга бошқа грандлар ҳам қизиқиш билдирмоқда, бироқ «Ювентус» Пол Погба ҳақидаги ўйлар билан овора экан, «Реал» уни туринликлардан тортиб олиш учун яхшигина имкониятга эга бўлиб турибди. Шуниси аниқки, «Сассуоло» ўз юлдузини арзонга қўйиб юбормайди. Аммо футболчи ўзи сарфланадиган маблағга арзийди.
Пепе
Фото: Goal
Миш-мишларга кўра, «Реал» «Гремио»дан бразилиялик вингер Пепене кузатмоқда. Defensa Central нашри эса битимга жуда оз қолганини таъкидламоқда.
2016 йилда «Гремио»га қўшилган футболчи бугун жамоанинг юлдузи ҳисобланади. Унинг ҳисобида Бразилия А Сериясида 23 ўйин, 8 та гол ва 4 та голли узатма бор. Пепе чап қанотда ўйнашни афзал кўради, аммо бу унинг ўнг томонда наф келтирмайди дегани эмас. Унинг асосий устунлиги – ҳимоячиларни доғда қолдириб, жарима майдончасига ёриб киришдир.
Юқорида таъкидлангандек, «Реал» уни бир неча йилдан бери кузатиб келади. Лукас Васкес шартномани узайтиришдан бош тортганлиги сабабли, «қаймоқранглилар» 23 ёшли Пепени унга альтернатив сифатида кўрмоқда. Пепе – жамоа учун ажойиб вариант, аммо унинг ҳозирги клуби билан шартномаси 2024 йилда ўз ниҳоясига етади. Шунинг учун бразилияликлар билан савдолашиш бироз мушкул кечиши мумкин.
Эдуардо Камавинга
Фото: Twitter
«Ренн»нинг ёш ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавингани «Реал» скаутлари 2019 йилдан буён кузатиб келади ва шу вақтдан бери у мунтазам равишда ўсиб бормоқда. Кўпчилик 18 ёшли футболчини Пол Погбага қиёслайди. Агар у худди шу руҳда ўсишда давом этса, нафақат Мартин Эдегор ва Федерико Вальверде («Реал» ярим ҳимоячилари) даражасига етади, балки улардан сезиларли даражада ўтиб кетиши ҳам мумкин. Эдуардонинг асосий фазилатларидан бири, исталган рақиб билан хотиржам ўйнай олишидир Футболчига шунчаки вақт ва тўғри мураббий керак, холос.
Давид Алаба
Фото: FootBoom
Ҳозирда Алабанинг клубини алмаштиришига ҳеч қандай шубҳа йўқ. «Бавария» билан келиша олмаган футболчига бир қатор топ-клублар қизиқиш билдирмоқда. «Реал» эса австриялик ҳимоячига асосий даъвогар бўлиб турибди.
Катта эҳтимол билан Алаба ёзда «қаймоқранглилар» ихтиёрига келиб қўшилади. Зидан ҳам бу трансферга қарши эмас ва у австрияликнинг тимсолида нафақат қанот, балки марказий ҳимоячини ҳам кўрмоқда. Агар Алаба ёзда Мадридга кўчиб ўтса, бу «Реал»га текинга тушади, яъни Давид бу вақтда эркин агентга айланади. Бироқ «Реал»нинг ёзгача кутмаслик эҳтимоли ҳам юқори. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда