Ўзбекистонлик профессионал боксчи Олимжон Назаровнинг 27 февраль куни Вьетнамда жанг қилиши ҳақида хабар берган эдик.
Маълумки, у Жанубий Кореянинг "Cocky Buffalo" промоутерлик клуби билан ҳамкорлик қилади. "Кичик Тайсон" дея аталувчи ҳамюртимиз ўта енгил вазн (50.8 кг) тоифасида WBO Oriental камари соҳиби саналади. Сайтимизга ёш мураббий Бобур Нажмиддиновнинг маълум қилишича, Назаров филиппинлик Рикардо Суенога қарши рингга кўтарилади. Ушбу жангда юртдошимиз ўз титулини ҳимоя қилади.
Маълумот учун, "Оқтепа" клуби тарбияланувчиси Олимжон Назаров профессионал фаолияти мобайнида 25 та ғалаба, 5 мағлубият қайд этган. Рақибларини 14 бора нокаутга учратган. Рақибининг кўрсаткичи эса 10 ғалаба, 4 мағлубият ва 4 дурангдан иборат. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда