07:13 / 23.01.2021
1 925

Моуринью: "Шундай рекордлар борки, уларни янгилаш имконсиз"

Моуринью: "Шундай рекордлар борки, уларни янгилаш имконсиз"
"Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуринью "Ливерпуль"нинг уй ўйинларидаги мағлубиятсиз серияси якунланганига изоҳ берди.
Эслатиб ўтамиз, португалиялик мутахассис бошқарувидаги "Челси" қаторасига 86 ўйинда мағлуб бўлмаган эди. "Ливерпуль"нинг "Энфилд"даги серияси эса 68 ўйинга етди.

"Ҳар қандай спорт туридаги ақл бовар қилмас рекордлар ҳам янгиланиши мумкин. Аммо, шундай натижалар борки, уларни янгилаш имконсизлигини ҳис қиласиз.

Ростини айтсам, "Ливерпуль" ажойиб натижага эришди. Уларнинг натижасини такрорлаш жуда қийин. Бироқ, "Челси" мен билан ўрнатган рекорд ҳамон энг яхшиси.

"Ливерпуль"ни ажойиб серия билан табриклайман, улар кўпдан бери "Энфилд"даги ўйинни ютқазишмаган эди
", – "Тоттенхэм" бош мураббийи.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Моуринью: "Шундай рекордлар борки, уларни янгилаш имконсиз"