19:30 / 25.01.2021
1 872

Расман: «Челси» Фрэнк Лэмпардни истеъфога чиқарди

Расман: «Челси» Фрэнк Лэмпардни истеъфога чиқарди
Фото: Twitter
«Челси» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард ўз лавозимидан озод этилди. Лондонликлар 42 ёшли мутахассис истеъфосини маълум қилди.
Жамоанинг сўнгги вақтлардаги натижалари ва ўйин савиясининг кутилганидек бўлмаётгани бунга сабаб қилиб кўрсатилган.

Лэмпард лондонликлар бошқарувига 2019 йилнинг ёзида келганди. 2019/20 йилги мавсумда жамоа Премьер Лигада 4-ўринни қўлга киритди. Чемпионлар Лигасида эса 1/8 финалда «Бавария»га ютқазди (0:3, 1:4).

«Челси» Премьер Лига 2020/21 йилги мавсумининг сўнгги беш ўйинида битта ғалаба қайд этди. Жамоа 19-турдан кейин 29 очко билан 9-ўринда бормоқда. Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумида эса «Челси» гуруҳни биринчи ўринда якунлади ва 1/8 финалда «Атлетико» билан ўйнайди.

The Athletic’нинг хабар қилишича, «Челси»нинг янги бош мураббийи Томас Тухель бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Расман: «Челси» Фрэнк Лэмпардни истеъфога чиқарди

Спорт янгиликлари