
БАА Премьер-лигаси 14-тури доирасида «Шабоб Ал Аҳли» ўз майдонида «Ал Иттиҳод Калба» жамоасини қабул қилди.
Учрашувда мезбонлардан Муҳаммад Жума ва Мажид Ҳасаннинг голлари Дубай клубига ғалаба келтирди – 2:0.
Шу куни мезбонлар сафидаги ўзбекистонлик футболчилардан Азиз Ғаниев ўйинни асосий таркибда бошлаган бўлса, жамоанинг янги аъзоси Жалолиддин Машарипов 72-дақиқада захирадан майдонга тушди.
Ушбу ғалаба эвазига Ғаниев ва Машарипов тўп сураётган жамоа турнир жадвалида очколари сонини 22тага етказиб, 6-ўринга кўтарилган бўлса, «Ал Иттиҳод Калба» 19 очко билан 8-ўринда қолди. Отабек Шукуров тўп сураётган «Шаржа» жамоаси чемпионат пешқадами саналади – 32 очко.
БАА чемпионати. 14-тур.
«Шабоб Ал Аҳли» - «Ал Иттиҳод Калба» - 2:0
Голлар: Муҳаммад Жума 28, Мажид Ҳасан 30. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар