20:30 / 02.02.2021
1 798

Вадим Абрамов: "Галиулинни анчадан буён синаб кўрмоқчи эдик"

Вадим Абрамов: "Галиулинни анчадан буён синаб кўрмоқчи эдик"
Фото: championat.asia
Бугун Ўзбекистон терма жамоасининг БААдаги йиғини учун чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинди.
Ушбу рўйхат борасида терма жамоа бош мураббийи Вадим Абрамовга қўнғироқ қилдик.

- Легиноерларни ҳисобга олмаганда йиғинга ўзингиз ўйлаган барчани чақира олдингизми?
- Ҳа, легионерлар ФИФА куни бўлмагани учун бу йиғинга чақира олмадик. Қолган барчани чақирдик. Ҳозирча ҳеч кимда жароҳат йўқ, агар худо кўрсатмасин йиғинга яқин кимдир жароҳат олса ёки бошқа муаммо бўлса уни ўрнига бошқа футболчини чақирамиз.

- Кўпчиликда Вагиз Галиулин борасида савол уйғонди...
- Уни анчадан буён терма жамоада синаб кўришни мақсад қилгандик. У Россия биринчи лигасида ўйнамоқда. Ҳатто ФИФА куни вақтида Россия биринчи лигасида танаффус бўлмайди. "Нефтехимик" клуби раҳбарияти билан гаплашдик ва келишувга эришдик.

- Бу йиғинга Миржаҳон Мираҳмадов ҳам чақирилибди...
- Ҳа, у собиқ олимпия терма жамоаси ҳужумчиси эди. Ёш ҳужумчини миллий терма жамоада қандай кўринишини билмоқчимиз.

- Шоҳруз Норхонов ва Ҳумоюн Муртозаев эса рўйхатда йўқ экан...
- Уларни олдинги йиғинларда синаб кўргандик. Бу сафар бошқа ҳужумчига имконият бермоқчимиз. Шомуродов Италияда, Убайдуллаев эса Беларусь клубига ўтди. Сергеев айни пайтда клуб қидирмоқда.

- Элдор Суюнов бу сафарги йиғинга ҳам чақирилмади. Унда жароҳат йўқ, шунчаки ротациями?
- Суюновда ҳеч қандай жароҳат йўқ. Шунчаки у терма жамоага чақирилса майдонга тушиши керак, Суюнов йиғинга келиб захирада ўтиришидан мантиқ йўқ. Қолган посбонларни синаб кўрамиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Вадим Абрамов: "Галиулинни анчадан буён синаб кўрмоқчи эдик"