date
views 2 471

Макгрегор нима учун Порьега ютқазиб қўйгани ҳақида гапирди

Макгрегор нима учун Порьега ютқазиб қўйгани ҳақида гапирди
UFCнинг собиқ чемпиони Конор Макгрегор Дастин Порьедан учралган мағлубият сабабини айтди.
"Мана, сўнгги жангимдан лавҳалар. Қўлимда ажойиб трилогия турибди!

Жангнинг ҳар бир сониясидан завқ олдим. UFCнинг машҳур октагонида яна кўп вақтимни ўтказишни истайман. Бунгача уч йил ичида 40 сониягина вақт ўтказгандим. Машғулотларга бир томонлама ёндошдим, асосий эътиборимни боксга қаратим юбордим. Чунки бу Пакьяо билан жанг учун яхши тайёргарлик ва яхши рақиб эди. Ўйлайманки, оёқдан ўтказиб юборган зарбаларим ҳақли бўлди.

Шуни ҳисобга олмаганда зарбаларим кучли эди, мен вазиятни назорат қилдим. Бироқ лоукиклар ўз таъсирини кўрсатди ва 18-зарба оёғимни шунчаки ёриб юборди. Бунақасини биринчи марта ҳис қилдим. Шундан сўнг рақибим якунни тақдим этди. Унинг олдида қалпоғимни ечишим лозим. Порье ажойиб жанг ўтказди, аммо биз трилогияни якунлашимиз лозим
", - деди Конор Макгрегор.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Макгрегор нима учун Порьега ютқазиб қўйгани ҳақида гапирди
-->