648
Ҳабиб: «Камардан воз кечсам, босим камаяди. Бироқ Конор ва Гэтжининг ғалабалари мени барчага эслатиб туради»

Фото: Getty Images
Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов чемпионлик камаридан воз кечиши ҳақидаги саволларга жавоб берди.
— Фаолиятингиз ва Дэйна Уайт ҳақидаги саволлар руҳий жиҳатдан босим ўтказишни бошламоқда. UFC камаридан воз кечиш бу босимни енгиллаштирадими?
— Албатта, шундай. Анча енгил тортаман. Курашаверишсин, унвон учун жанг белгилансин, номзодлар ҳам жанг қилсин. У ерда ҳали ҳам менинг «одамларим» бор — Дос Аньос, Жастин Гэтжи, Конор Макгрегор. Уларнинг ғалабалари мени эслатиб туради. У ерда одамларимни қолдирганман, улар менинг номим учун ишлашсин.
— Аммо Дэйна учун эшиклар очиқ қолаверадими?»
— Эшик ҳар доим очиқ бўлади. Ўйлашимча, бу саволсиз бирорта ҳам матбуот анжумани ўтказмасам керак. Бу ҳақида ҳали кўп гапирилади. Марвин Ҳайглернинг мисолида оладиган бўлсак, фаолиятидаги сўнгги жангдан сўнг ҳам одамлар узоқ йиллар давомида ундан қайтиш, қайтмаслиги ҳақида сўрайверган. Бунгача у 12 марта камарини ҳимоя қилганди. Шу даражадаги жангчи тўсатдан кетганди. 10 йил ўтгач ҳам, ҳамма унга шу саволни беришда давом этди. Менда ҳам шундай бўлади ва буни тушунаман. Ўйлайманки, 40 ёшимда ҳам мендан шу ҳақида сўрашади.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтган UFC 254 асосий жангида Ҳабиб Нурмагомедов ва Жастин Гэтжи ўзаро тўқнаш келди. Унда россиялик спортчи иккинчи раундда рақибига бўғиш усулини қўллаб ғалаба қозонди. Жангдан кейин Ҳабиб фаолиятини якунлашини маълум қилганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Ҳабиб Нурмагомедов ўзи эгалик қиладиган EFC промоушенида жанг қиладими?

Ҳабиб Нурмагомедов Жастин Гэтжига қарши жангдан уч ҳафта олдин оёғини синдириб олгани маълум бўлди

Ҳабиб Нурмагомедов: Мени Конор Макгрегор билан реванш жанги мутлақо қизиқтирмайди

Бектемир Мелиқўзиев вазн тоифасида учта жанг билан чемпионлик камари қўлга киритилди

Расман: Ҳабиб Нурмагомедов ва Жастин Гэтжи ўртасидаги жанг санаси маълум қилинди

Ҳабиб Нурмагомедов ва Жастин Гэтжи жанги қачон ва қаерда ўтказилиши маълум бўлди