2 030
Бектемир Мелиқўзиев: «Профессионал боксдаги илк кунимданоқ энг кучли боксчилар билан жанг қилишга тайёрман»
Фото: DAZN
Профессионал бокснинг супер ўрта вазн (-76,2 кг) тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Бектемир Мелиқўзиев (7-0, 6 КО) 14 февраль тонгида бўлиб ўтган Морган Фитчга (19-5-1, 8 КО) қарши жангдаги ғалабадан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
-"Келажагим борасида промоутер ва менежерларимда режа бор. Фақат шуни айтишим мумкинки, ўрта вазндан ярим оғир вазн тоифасигача ҳеч қайси рақибдан қўрқмайман. Жамоадошим ва дўстим Дмитрий Бивол — мен рингда дуч келмайдиган ягона боксчи. Мақсад — Жаҳон чемпионлиги, бироқ бундай имконият бўлмаса, биз бор имкониятлардан энг яхшиларини танлаймиз.
Сергей Ковалёвга қарши жанг бекор бўлганидан ҳайратдаман. Бунга профессионал рингдаги янги тажриба сифатида қарайман. Бу мен учун улкан имконият эди ва умид қиламанки, вазият яхшиланса Сергей Ковалёвга қарши жанг ташкил қилш имконияти бўлади. Профессионал боксдаги илк кунимдан бошлаб энг кучли ва топ-боксчиларга қарши рингга кўтарилишга тайёрман", - деди Бектемир Мелиқўзиев.
Эслатиб ўтамиз, Бектемир Мелиқўзиев аслида 30 январь куни ярим оғир вазн тоифасида WBA Super, IBF, WBO чемпионлик камарларининг собиқ соҳиби, россиялик Сергей Ковалёв (34-4-1, 29 КО) билан жанг қилиши лозим эди. Бироқ Ковалёвда допинг аниқлангани боис жанг бекор қилинганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...