19:53 / 17.02.2021
2 540

“Женоа” Шомуродовга таклиф қилинган катта суммадан воз кечди. Ёзда Элдорнинг бозори қайнайди!

“Женоа” Шомуродовга таклиф қилинган катта суммадан воз кечди. Ёзда Элдорнинг бозори қайнайди!
Қишки трансферлар даврида А Серияга дахлдар энг биринчи ва катта шов-шув Элдор Шомуродовга “Ювентус” қизиқаётгани бўлди. Бу ҳақда Италиянинг бир неча йирик оммавий ахборот воситалари хабар тарқатди. Мавзу юзасидан “Ювентус” спорт директори, “Женоа” президенти, Шомуродовнинг агентлари, мураббийлари, футбол жамоатчилиги ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Италиялик таниқли журналист Жанлука Ди Марцио ёзги трансферлар вақтида “Женоа” ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг харидори кўп бўлиши ва унинг нархи ошиб бораётгани ҳақида маълумот берди.

- Айни пайтда Элдор Шомуродовнинг ҳақиқий трансфер суммаси камида 5 миллион еврони ташкил қилмоқда. Агар “Женоа” уни ҳозирнинг ўзида сотиб юборишни истаганида айнан шунча пул оларди. Бир неча клублар генуяликлар билан боғланиб, Шомуродов трансфери ҳақида суриштиргани ва нархини сўрагани бор гап. Бу нарх айнан 15 миллион еврони ташкил қилади. Яъни, Элдорнинг трансфер нархи ярим йилда икки баробар ошди. Пёнтек трансферида генуяликлар бир неча баробар фойда кўрган эди. Польшалик ҳужумчини “Женоа” 4,5 миллион еврога олганди, кейинчалик “Милан” бу футболчи учун 35 миллион евро тўлаган.

Италияда шундай қоида бор: агар яхши футболчини кўрсак, уни 20 ёки 30 миллион евро бўлса ҳам, сотиб олиш керак. Коронавирус пандемияси даврида ҳам бу ҳолат ўзгармайди.

Италияда Шомуродовга “Юентус” қизиқаётгани айни ҳақиқат. Шундай ҳам бўлгани рост. Ёзги трансферлар вақтида ўзбек ҳужумчиси эътибор марказида бўлиши кутиляпти. Элдор “Боруссия Дортмунд” ва “Севилья” учун ҳам қизиқарли вариант ҳисобланади. Унга асосан истеъдодли ёш футболчиларни қадрлайдиган клублар харидор бўлади. Шомуродов айнан шу типдаги ҳужумчидир.

Икки-уч ҳафта муқаддам “Женоа” ва “Ювентус” ўзаро гаплашди. Ўшанда туринликлар Шомуродов ҳақида сўраган. Бу аниқ маълумот. Генуяликлар Элдорни сотиб юборишни истамади, бироқ “Ювентус”нинг у ҳақидаги позициясини аниқлаштириб олди. “Ювентус” ва “Женоа” мустаҳкам дўстона алоқаларга эга. Улар ҳар йили ўйинчи алмашади. Бу гал ҳам улар навбатдаги трансферларга замин яратди.

Элдор Шомуродов “Ювентус”га ўтадими ёки бошқа жамоагами, буни билмайман. Лекин клублар бозор шароитида бир бири билан доимий алоқада бўлади. Агар “Женоа” президенти Энрико Прециозига кўп пул таклиф қилинса, ҳар кимни ҳам сотиб юборадиган одам. Ҳатто пул учун ўзининг оёғидан ҳам воз кечишга тайёр, - деди Жанлука Ди Марцио.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов “Ростов”дан “Женоа”га 7,5 миллион евро эвазига кўчиб ўтган. Унинг генуяликлар билан шартномаси 2024 йилнинг ёзигача тузилган. А Серияда муваффақиятли ўйнаётган футболчимизга “Ростов”да ўйнаб юрган пайтида ҳам Италия, Германия, Франция, Туркия каби мамлакатларнинг етакчи клубларидан етарлича қизиқиш бўлган эди.

Энди ўзбек ҳужумчиси кучли бешлик чемпионатларда ҳам ўйнашга қодирлигини исботлаганидан кейин унинг харидорлари сафи янада кенгайиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Женоа” Шомуродовга таклиф қилинган катта суммадан воз кечди. Ёзда Элдорнинг бозори қайнайди!