
Хабарингиз бор, кеча Ўзбекистон Суперлигасининг 2021-йилги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Питер Хюистра тадбирдан сўнг, жамоага янги келиб қўшилган футболчилар ҳақида гапирди:
"Мен ушбу футболчилар жамоамга келганидан жуда ҳам хурсандман. Улар ҳар кунги машғулотларда юқори сифатли футболчи эканликларини исботлай олмоқда. Ҳозир улар тезкор равишда жамоага мослашиб кетишлари муҳим. Янги футболчилар биз қандай ўйин хоҳлаётганимизни англаб олишлари лозим. Улар мени тингламоқда, яхши тайёргарлик олиб боряптилар ва олдинда кутиб турган мавсум мобайнида бизга фойда келтира олишларига ишонаман", - деди "шерлар" бош мураббийи. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар